Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун кимларга рухсат берилиши маълум бўлди

Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун кимларга рухсат берилиши маълум бўлди

Тегишли ташкилотларнинг таклифини инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссияси қарорига кўра,  шу йилнинг 10 майидан Ҳиндистон ва Туркияга фақатгина:

– хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон  фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, 
– хорижда таҳсил олаётган талабалар, 
– Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари, 
– дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, 
– хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, 
– инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар, 
– транзит ва трансфер йўловчилар, 
– хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда) авиачипталарни сотиш тизими жорий этилади.

Бунда Ҳиндистон ва Туркияга:
– хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Республика махсус комиссиясининг рухсати билан авиачипталар сотилади;

– хорижда таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистонда яшаш хуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар, транзит  ва трансфер йўловчилар, хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ҳиндистон ва Туркияга бориш мақсадида авиачипта харид қилиш учун Республика махсус комиссиясининг рухсати талаб этилмайди.

Уларга авиачипталар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан сотилади, аэропортдан рўйхатдан ўтишда аэропорт ходимлари  назорати амалга оширилади.