Ўзбекистонга 200 минг доза янги турдаги вацина келтирилди

Ўзбекистонга 200 минг доза янги турдаги вацина келтирилди

Юртимизда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Яъни бугун Россиядан мамлакатимизга 200 000 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди.

Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. Эслатиб ўтамиз, юртимизга аввалроқ ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси "Sputnik V";

3 000 060 дозаси Moderna;

2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 35 610 274 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.