Ўзбекистонга 2020 йилнинг 9 ойида нечта электромобиль олиб келингани маълум қилинди

Ўзбекистонга 2020 йилнинг 9 ойида нечта электромобиль олиб келингани маълум қилинди

 Ўзбекистон сентябрь ойида хориждан 9 та электромобиль сотиб олган.
 
2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфланган.