Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан мобил телефонлар импорт қилинган?

Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан мобил телефонлар импорт қилинган?

2021 йилнинг январ-апрел ойлари давомида Ўзбекистонга хориждан қиймати 45,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефонлар импорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 399 568тага ошган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга 10та давлатдан мобил телефонлар импорт қилинган.

Мобил телефонлар энг кўп импорт қилинган давлатлар:

  • Хитой – 422,1 минг дона;
  • Вьетнам – 72,9 минг дона;
  • Қозоғистон – 63,5 минг дона;
  • БАА – 42,6 минг дона;
  • Ҳиндистон – 27,7 минг дона;
  • Россия – 600 дона;
  • Япония – 16 дона.