Ўзбекистонга Испаниядан яна бир «Афросиёб» поезди олиб келинди

Ўзбекистонга Испаниядан яна бир «Афросиёб» поезди олиб келинди

1 октябрь куни «Афросиёб» электропоездининг узоқ кутилган ҳаракатланувчи таркиби Тошкентга етиб келди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

Поезд 16 сентябрь куни Испаниянинг Билбао портидан кемада келган ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан йўлга чиқарилган.

Хабарда қайд этилишича, 2019 йилнинг июнь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U» компанияси билан Talgo-250 серияли иккита тезюрар электропоезд сотиб олиш учун шартнома имзоланган.

«Келишувларга кўра, бу йил октябрь ойигача „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ локомотив паркини иккита тезюрар „Афросиёб“ электропоезди билан тўлдириш керак эди. Испаниянинг „Patentes Talgo S.L.U.“ компанияси ўз навбатида, ўз мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарди», — дейилади хабарда.