Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
— Ўзбекистонга олиб келинган тест тизимлари ўз самарасини беряптими?
Ўзбекистонда ҳозирда 4 хил тест-системалардан фойдаланилаяпти. Улар Хитой (2 хил тест система), Россия ва Германия давлатларида ишлаб чиқилган тест-системалардир. Уларнинг сезгирлик даражаси 100% деб баҳоланган.