Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда
18.05.2022 07:49,  
84

Марказий Евроосиёдаги биринчи «Space Technology Conference STC-2022» конференцияси доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ва Британиянинг OneWeb компанияси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Меморандумда Ўзбекистон Республикаси бозорига кириш бўйича OneWeb компаниясининг геостационар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар, шу жумладан, тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлатнинг асосий эҳтиёжларини аниқлаш кўзда тутилган.

Меморандум доирасида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва OneWeb компанияси инновацион паст орбитал сунъий йўлдош телекоммуникация тизимидан фойдаланиш масалалари бўйича экспертиза марказини ташкил этишга келишиб олдилар.

Томонлар чекка ҳудудлар ва бориш қийин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларини, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарни OneWeb алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали Интернет билан таъминлашни амалга ошириш учун зарур чораларни кўришга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан