Ўзбекистонга Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилмоқда — Ботир Қурбонов

Ўзбекистонга Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилмоқда — Ботир Қурбонов

Чет элга ўқишга кетмоқчи бўлган фуқароларимиздан саволлар келиб тушмоқда: Нега Ўзбекистонда ЖССТ тасдиқлаган вакциналар билан эмлаш олиб борилмаяпти? 

Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:

«Август ойида Ўзбекистонга ”Covax" дастури доирасида AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилмоқда», дейди Қурбонов.