Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга пул ўтказмалари март ойида 26,6 фоизга пасайди
7.05.2022 23:26,  
265

Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг январь—февраль ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,1 фоизга ўсган.

Февраль ойи охирида эса юзага келган ташқи геосиёсий вазият, Россия иқтисодиётига нисбатан киритилган иқтисодий санкциялар, рубль алмашув курсининг кескин тебраниши натижасида март ойида 2021 йилнинг мос ойига нисбатан 26,6 фоизга пасайди. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Пул-кредит сиёсати шарҳи»дан маълум бўлди.

2022 йилнинг илк чорагида мамлакатга жами 1,5 млрд долларлик трансчегаравий пул ўтказмалари кириб келиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 фоизга юқори бўлди ҳамда аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигининг ошишида муҳим аҳамият касб этади.

Бу даврда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг реал ўсиши 26,3 фоизни ташкил этди. Бунда марказлашган инвестициялар (жами инвестициялардаги улуши 6,9 фоиз) ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,5 фоизга камайган.

Марказлашмаган инвестициялар ҳажми 33,6 фоизга ўсди ҳамда юқори иқтисодий ва инвестицион фаолликни қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлди.

Бунда, корхоналар маблағлари ҳисобидан киритилган инвестициялар ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,1 фоизга, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 68 фоизга, банк кредитлари ҳисобидан киритилган инвестициялар 15,4 фоизга ўсди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида аҳоли даромадлари реал ҳисобда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга ўсди.

Ушбу даврда республика бўйича ҳисобланган ўртача иш ҳақи эса 2021 йилнинг I чорагига нисбатан 19,1 фоизга ўсиб, 3,4 млн сўмни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан