Ўзбекистонга «Sinovac» вакцинасининг 912 минг дозалик навбатдаги партияси келтирилди

Ўзбекистонга «Sinovac» вакцинасининг 912 минг дозалик навбатдаги партияси келтирилди

Ўзбекистонга 21 октябрь куни «Sinovac» вакцинасининг 912 минг дозаси олиб келинди. Бу ҳақда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вакцина COVAX платформаси орқали мамлакатга етиб келган. Қайд этилишича, бу охирги икки кун ичидаги иккинчиси вакцина партияси бўлиб, мамлакатда мавжуд дозалар сонини 1 миллион 776 минг тагача оширган.

Фото: UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ахборот хизмати
Фото: UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, COVAX — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, GAVI ва CEPIvaccines ва UNICEFни бирлаштирган глобал ташаббус. UNICEF вакциналарни сотиб олиш ва етказиб беришда етакчи роль ўйнайди.