Ўзбекистонга уч ойда хориждан қанча пул келгани маълум

Ўзбекистонга уч ойда хориждан қанча пул келгани маълум

Январь-март ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,42 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди.

2021 йилнинг январь-март ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336  миллион АҚШ долларига ёки 31 фоизга ошди.

Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 миллион АҚШ долларга етди.