Ўзбекистонга вакцинанинг навбатдаги партияси олиб келинди

Ўзбекистонга вакцинанинг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган Pfizer/BioNTech вакцинасининг 273 минг 780 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Шу тариқа мамлакатга эмлаш бошланганидан бери келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 35 миллион 225 минг 138 дозага етди.

Улардан:

•  1 594 480 дозаси – AstraZeneca;

•  25 933 818 дозаси – ZF-UZ-VAC2001;

•  720 500 дозаси – “Спутник V”; 

•  3 000 060 дозаси – Moderna;

•  2 000 280 дозаси – Pfizer/BioNTech;

•  1 976 000 дозаси – Sinovac вакцинасидир.

Шундан 25 101 646 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.