Ўзбекистонга яна бир янги турдаги вакцина олиб келинмоқда — CCВ

Ўзбекистонга яна бир янги турдаги вакцина олиб келинмоқда — CCВ

Яқин кунларда юртимизга 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 000 дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда юртимизда 4 турдаги: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, “Sputnik V”, Moderna вакциналаридан эмлаш жараёнларида фойдаланиб келинмоқда.

Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 15 978 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 710 887 нафарни ташкил қилмоқда.