Ўзбекистонга янги “Аfrosiyob” тезюрар поезди олиб келинмоқда

Ўзбекистонга янги “Аfrosiyob” тезюрар поезди олиб келинмоқда

“Аfrosiyob” замонавий поезди Россиядан Ўзбекистонга қараб йўл олди, дея хабар қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, жорий йилнинг 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан 2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон ортилган кема июль ойининг биринчи ўн кунлигида Россиянинг Санкт Петербург портига етиб келган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонавий поездни мамлакатимизга олиб келишга ҳозирлади. 2021 йил 20 июль куни “Afrosiyob” поезди Санкт Петербург шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўлга чиқди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бундан 10 йил илгари, 2011 йилда юртимизга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поезди олиб келинган эди.