Ўзбекистонга янги Airbus A320 Neo самолёти келтирилди

Ўзбекистонга янги Airbus A320 Neo   самолёти келтирилди

2020 йилнинг 31 декабр куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" янги Airbus A320 Neo  самолётини қабул қилиб олди. Бу ҳақида Capa Fleyet Databacye маълумотлар баъзасига таяниб Spot нашри хабар бермоқда.
 
Самолёт 138 ўринли эконом-класс ва 12 ўринли бизнес-класс билан жиҳозланган. Шунингдек, бортда замонавий мултимедиа тизимлари ва Интернет мажмуаси мавжуд. Airbus A320 Neo  янги LEAP-1 двигателлари ва фюзеляж таркибидаги замонавий ишланмалар туфайли аввалгиларига қараганда 20 фоиз тежамкор. Лайнерлар оралиғи 4,5 минг километрдан 6 минг километргача оширилди.
 
Маълумот учун, олиб келинган янги Airbus A320 Neo  "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га қарашли мазкур турдаги учинчи самолёт. Бундан аввал, 2019 йил март ва апрел ойларида Airbus A320 Neo  самолёти келтирилган эди