Ўзбекистонлик аёл Алмати вилоятида маст ҳолатда машина ўғирлаб, аварияга учради

Ўзбекистонлик аёл Алмати вилоятида маст ҳолатда машина ўғирлаб, аварияга учради

1 июнь куни Алмати-Бишкек йўлининг 43-километрида «Toyota Camry» автомашинасини бошқараётган 33 ёшли аёл, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувни йўқотган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати вилояти полиция департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолат Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси билан рўйхатга олинган.

Ўзбекистон фуқароси транспорт воситасини бошқараётганда маст ҳолатда бўлган. «Бахтсиз ҳодиса натижасида 31 ёшли эркак ва 23 ёшли аёл тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. У бунгача 2017 йил 16 май куни Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 7-қисмига биноан Алмати вилояти Қарасай туманининг ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди томонидан миграция қонунчилигини такроран бузишда айбдор деб топилган.

Унинг Қозоғистон Республикаси ҳудудида ноқонуний юрганлиги сабабли, ушбу ҳолат Қарасай туман ички ишлар бўлимида Жиноят кодексининг 392-моддаси (Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш) бўйича жиноят сифатида қайд этилган.

Бундан ташқари, у бошқарган машинани опаси, Қозоғистон фуқаросидан ўғирланган», - деди Алмати вилояти полиция департаменти бошлиғи ўринбосари, полиция полковниги Данияр Мендебаев. Энди у Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.