Ўзбекистонлик фуқаро Британиянинг Москвадаги элчихонасига бостириб кирмоқчи бўлди

Ўзбекистонлик фуқаро Британиянинг Москвадаги элчихонасига бостириб кирмоқчи бўлди

Маълумотларига кўра, ҳодиса 2021 йил 21 августда содир бўлган. Эркак элчихона панжараси устидан ҳужжатларини ташлаган ва янги мамлакатга кўчиб ўтиши учун ёрдам беришларини айтиб, бақирган.

Таъкидланишича, Москвада на турар жойи, на иши бор эркакнинг узоқ вақт давомида мажбурий муҳожир экани ҳақидаги ҳужжатни ололмагани уни ғазаблантирган. Эркак кўп маротаба барча тегишли органларга мурожаат қилган, аммо натижа бермаган ва шунинг учун ўзини шундай тутиб, ёрдам сўрашга қарор қилган.

Ҳодиса оқибатида ҳуқуқ-тартибот ходимлари эркакни қўлга олган ва полиция бўлимига олиб кетган. Тергов жараёнида эркакнинг Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.