Ўзбекистонлик кикбоксингчилар жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик кикбоксингчилар жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди

 Италиянинг Жезоло шаҳрида кикбоксинг бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси мувваффақиятли иштирок этди.

Мусобақада дунёнинг 50 га яқин давлатидан 4 мингдан ортиқ спортчи қатнашди. Кескин баҳсларга бой бўлган чемпионатда кикбоксингчиларимиз дастлабки жангларни муваффақиятли бошлади. 

Чемпионатда спортчиларимизга битта кумуш ва бешта бронза медали насиб қилди.