Ўзбекистонлик ректор Озарбайжон Фанлар академиясининг фахрий доктори бўлди

Ўзбекистонлик ректор Озарбайжон Фанлар академиясининг фахрий доктори бўлди

Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида Алишер Навоий адабий ва илмий меросини ўрганишга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Низомий номидаги Озарбайжон Фанлар академияси Адабиёт институтида ўтган халқаро анжуманда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддиновга мазкур нуфузли институтнинг фахрий доктори унвони берилди.