Ўзбекистонлик талаба япониялик ўсмирни қутқариб қолди

Ўзбекистонлик талаба япониялик ўсмирни қутқариб қолди

21 апрель куни Япония телевидениясида ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоевнинг чўкиб кетаётган япониялик ўсмирга ёрдам бергани ҳақидаги янгилик намойиш этилди.

Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияма бутун Ўзбекистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.

«Мен, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида, Ўринбоевга ўз ҳаётини ҳавф остига қўя туриб Гинован шаҳрининг денгизида чўкиб кетаётган япон ўсмирини қутқаргани учун чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман», — деди элчи.

«Осон деб ўйлагандим, сувга тушганимдан кейин ўзимга қутқарувчи керак бўлиб қолади, деган ҳаёллар ҳа бўлди», — дейди Элдор Ўринбоев.

Элчи Японияда чўкаётган инсонни қутқаришга уринган шахсларнинг ўзи билан бахтсиз ҳодиса рўй берган ҳолатлар кўплаб учрашини айтди.

«Гарчи, Ўринбоев тутган йўл денгизга умрида биринчи марта тушган инсон ҳаёти учун ҳавфли бўлсада, унинг ушбу ҳатти-ҳаракати жуда қадрли ва аҳамиятлидир», — деди у.