Ўзбекистонлик талабалар учун Россияда квоталар сони уч бараварга кўпайтирилади

Ўзбекистонлик талабалар учун Россияда квоталар сони уч бараварга кўпайтирилади

Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазир Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги 3 йил ичида Россия томони Ўзбекистон фуқароларига Россия олийгоҳларида федерал бюджет ҳисобидан таълим олишлари учун ҳар йили ажратиладиган грант ўринларини босқичма-босқич ошириб бормоқда.

“Келгуси 2022/2023-ўқув йилида Россия ҳукумати томонидан тақдим этилган квоталар сони 750 ўринни ташкил этиши кутилмоқда, бу эса 2018 йилга нисбатан уч баравар кўп демакдир”, - деди Тошқулов иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида сўзлаган нутқида.