Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик йигит Кореяда вафот этди
7.03.2022 17:48,  
538

Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда Корея Республикасида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг вафот этгани, унинг жасадини Ватанга қайтариш учун ёрдам сўралгани ҳақида видеохабар тарқалди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 1996 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, қарийб 4 йилдан буён ушбу давлатда ишлаб келаётган фуқаро Т.Ж. соғлиғи ёмонлашгани (юрак хуружи) оқибатида 2022 йилнинг февраль ойида вафот этган.

Вафот этган фуқаро билан боғлиқ ташкилий масалалар асосан унинг дўстлари кўмагида амалга оширилди ва унинг жасадини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан