Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Ал-Азҳар» университетида таълим олиш юзасидан мурожаатлар 25 июндан — 15 июлгача Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда қўмита тавсияси асосида амалга оширилади.

Таълим мажмуасига келаси йилда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатлари эса йил давомида — 2021 йил 1 августдан 2022 йил йил 30 июнга қадар Маслаҳат кенгаши томонидан қабул қилинади.

«Мурожаатлар Маслаҳат кенгаши ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 16−30 июль кунлари (кейинги йилдан 1−30 июль кунлари) кўриб чиқилади», — дея қўшимча қилинади хабарда.