Ўзбекистонликлар «чиройли» авторақамларга қарийб 169 миллиард сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар «чиройли» авторақамларга қарийб 169 миллиард сўм сарфлади

Жорий йил ўтган даврда онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилди. 

Бу ҳақда АОКАда Республика товар хом-ашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган  матбуот анжуманида маълум қилинди.

Январь-июль ойларида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 4 670,3 млрд сўмга тенг бўлди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши икки маротабага ўсиб, 840,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 168,7 млрд сўмлик 83,2 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилди. Бунда, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,4 баробарга, ҳажми бўйича – 42% га ўсди. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,0 млн сўмга тенг бўлди.