Ўзбекистонликлар қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?

Ўзбекистонликлар қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?

Вакцинациянинг дастлабки ўн кунида AstraZeneca билан эмланиш 68 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 32 фоиз бўлган.

Иккинчи ўн кунликда эса AstraZeneca билан эмланиш 10 фоиз камайиб, 58 фоизга тушгани, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш эса 42 фоизга етгани кўринмоқда.

28 апрелга келиб мамлакатимиз аҳолиси учун учинчи вакцина — "Спутник V"дан ҳам фойдаланиш бошланди.

Ой охирига келиб вакцинадан фойдаланиш кўрсаткичи AstraZeneca да 40,9 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 да 58,4 фоиз, «Спутник V«да 0,7 фоизни ташкил қилган.

30 апрелдаги кунлик ҳолатга кўра, мамлакат бўйлаб 2181 нафар фуқаро AstraZeneca билан , 74 773 нафар аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан, 2356 нафар киши «Спутник V” билан эмланган.