Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер силкиниши содир бўлди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер силкиниши содир бўлди

Бугун, 18 декабр куни Тошкент вақти билан соат 10:42 да (18.12.2021 йил, Гринвич бўйича 05:42 да) Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар ққилди.

Зилзила координаталари: 40,09 градус шимолий кенглик; 70,09 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 150 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Бешариқ туманида 3 балл, 49 км.

Ўзбекистон туманида 2-3 балл, 72 км.

Бекобод шаҳрида 2-3 балл, 72 км.

Фурқат туманида 2-3 балл, 73 км.

Сўх туманида 2 балл, 83 км.

Бекобод туманида 2 балл, 83 км.

Ширин шаҳрида 2 балл, 84 км.

Қўқон шаҳрида 2 балл, 87 км.

Данғара туманида 2 балл, 89 км.