Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида иссиқнинг пасайиши давом этади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида иссиқнинг пасайиши давом этади

10 июлда кундуз куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида иссиқнинг аста-секин пасайиши давом этади. Ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларга яқинлашади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати 32-37°, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 28-33°, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 35-40° атрофида бўлади.

Ҳаво массаларининг ўзгариши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бурон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.