Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирусга чалинганлар аниқланди, бир бемор вафот этди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирусга чалинганлар аниқланди, бир бемор вафот этди

2021 йил 4 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101436 (+238) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

4 нафари Андижон вилоятида,

4 нафари Бухоро вилоятида,

6нафари Жиззах вилоятида,

6 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

2 нафари Наманган вилоятида,

24 нафари Самарқанд вилоятида,

5 нафари Сирдарё вилоятида,

3 нафари Сурхондарё вилоятида,

6 нафари Фарғона вилоятида,

2 нафари Хоразм вилоятида,

37 нафари Тошкент вилоятида,

128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 97517 (+440) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 696 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3223 нафар бемор даволанмоқда.