Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 30 йилда қарийб 14 миллионга ўсгани маълум қилинди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 30 йилда қарийб 14 миллионга ўсгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 1991 йилда доимий аҳоли сони 20,6 млн. кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн. кишига ошган.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34 558,9 минг кишини ташкил этган.