Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони маълум қилинди

Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони маълум қилинди

Фото: Air Cinema

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистоннинг демографик ҳолатига оид статистикани эълон қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 апрел ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34 036,8 минг кишига етди ва йил бошига нисбатан 131,6 минг кишига кўпайди.

Бунда шаҳар аҳолиси 17 183,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси эса 16 853,1 минг кишини ташкил қилмоқда.

Ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 % ни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 %ни, Қашқадарё вилоятида 9,7 % ни ва Андижон вилоятида 9,2 % ни ташкил этган.

2020 йилнинг биринчи чорагида 37,5 мингта ўлим қайд этилган.

Ўлим ҳолатининг 62,4 % и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,3 % и - ўсимталардан, 5,5 % и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 % и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,3 % и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 % и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,3 % и - бошқа касалликлардан вафот этган.