Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги имкониятлари ва йўқотадиганлари (таҳлил)
2.05.2020 19:53,  
646

ЕОИИ тўрт нарсанинг - ишчи кучи, товарлар, капитал ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишини қўллаб-қувватлайди. Қуйида буларнинг Ўзбекистон учун афзаллик ва камчиликларини кўриб чиқамиз. 

Ишчи кучи

Иттифоққа аъзоликдан Ўзбекистон учун энг кўп манфаат ишчи кучининг эркин ҳаракати бўлади. Ўзбекистоннинг йирик ва ўсиб бораётган ёш аҳолиси мавжуд. Россия меҳнат бозорига киришнинг осонлашуви расмий Тошкентга янги иш ўринлари яратиш борасидаги босимни камайтириш имконини беради.

Арманистон, Қирғизистон каби кичикроқ мамлакатларнинг Россия меҳнат бозорига чекланмаган кириш имкониятига эга эканлигини рад этиб бўлмайди. Бироқ, бу имкониятнинг ҳам баҳоси бор: Қирғизистон борган сари Россиядан келаётган пул ўтказмаларига қарам бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, бу ҳукуматга ислоҳотлар ўтказиш (коррупцияни тозалаш, янги иш ўринлари яратиш) ўрнига босим клапанини очиб юбориш (норози ёшларни чет элга жўнатиш орқали) имконини бермоқда.

Ишчи кучининг эркин ҳаракати Россия иқтисодиёти учун ҳам керак. У қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида жуда арзон ишчи кучига эга бўлмоқда. Россия аҳолисининг қариб ва камайиб бораётгани фонида бу устунлик аниқ намоён бўлади.

Товарлар

Иттифоққа аъзолик Беларус ва Арманистон учун арзон рус газига эга бўлиш имконини берди. Шу билан бирга иттифоқ аъзоларини ундан ташқаридан келадиган товарлар учун божлар миқдорини оширишни талаб қилади (бу айниқса, паст нархлар билан либерал савдо режимига эга бўлган Қирғизистон ва Арманистонда сезилди).

Тўқимачилик ва пахта Ўзбекистоннинг Россияга экспортининг асосий қисмини ташкил этади. Ушбу соҳада янги талаб пайдо бўлиши мумкин. Аммо, Ўзбекистон бизнеси ўнлаб йиллар давомида протекционизмдан фойдаланган; ички бозорни россиялик рақобатчиларига очиш унга зарар етказиши мумкин.

ЕОИИдан олдин собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги савдо тўсиқларини камайтирган ҳолда тараққиётга эришилган эди. Евросиё Иқтисодий Иттифоқидан ташқари, кўплаб собиқ совет давлатлари бир-бири билан имтиёзли савдо битимларини тузди. Айрим савдо гуруҳлари ҳали ҳам мавжуд.

2013 йилда Ўзбекистон Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Украинанинг бирлаштирган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг эркин савдо ҳудудига (CISFTA) аъзоликни ратификация қилган эди. CISFTA МДҲ ҳудудида сотиладиган товарларнинг қарийб 90 фоизига импорт ва экспорт божларини камайтирди. ЕОИИ беистисно сотиладиган товарлар сонини кенгайтирди, аммо CISFTA ҳали ҳам иттифоққа аъзо бўлмаган мамлакатлар, жумладан Украина билан савдо қилишда аҳамиятга эга. 

Капитал ва хизматлар 

Берилган ваъдаларга қарамай, ҳали ҳам аъзо мамлакатлар ўртасида капитал оқимининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмади. Россия ва Қозоғистон тўғридан-тўғри хорижий инвестициянинг асосий қисмини ЕОИИдан ташқаридан олади. Ўзбекистон Россиядан, катта миқдордаги инвестиция (айниқса энергетика соҳасига) жалб қилишга муваффақ бўлди. Мамлакатнинг очиқ сиёсати шарофати билан бу тенденция, эҳтимол, иттифоққа аъзо бўлиш-бўлмасликдан қатъий назар давом этади.

Савдо

Аъзо бўлгач, Ўзбекистон савдо сиёсати устидан назоратни йўқотади ва савдо битимлари бўйича музокаралар олиб бориш ҳуқуқини бутунлай блокка ўтказади. Шу вақтга қадар ЕОИИнинг энг муваффақиятли эркин савдо битими Вьетнам давлати билан тузилди - аъзолар учун имтиёзлар Россия ва Қозоғистон фойдасига қисқарган. Аъзоликдан кейин, агар Тошкент савдо режимини янада эркинлаштиришни истаса, бу ман қилиниши мумкин.

ЕОИИнинг ичида бўлаётган низолар ҳам Тошкентни кутиб туришга ундаши мумкин. Блок олдида унинг аъзолари ўртасида воситачилик қилиш имконияти борасидаги кўплаб саволлар пайдо бўла бошлади.

2017 йилда Қозоғистон Қирғизистоннинг товарларини тўхтатиб турди. Воқеа икки мамлакат президентлари ўртасидаги баҳс-мунозаралар фонида юз берди.

2019 йил ноябрида Қозоғистон Россиянинг Украинага кўмир транзитини чеклаши туфайли ойига 11 миллион доллар йўқотаётганидан шикоят қилди.

2020 йил январидан бери Россия ва Белорус нефт етказиб бериш бўйича янги шартномага келиша олмаяпти (орадан тўрт ой ўтди, ҳали ҳам келишув йўқ - sof.uz).

Бир нарса аниқ: Тошкент дунёга қанчалик кўп очилса, У шунчалик минтақавий интеграция ва савдони эркинлаштириш ўртасида танловга дуч келади.

Сам Бҳутиа, пост совет ҳудуди бўйича иқтисодчи

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан