Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди

Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди

Илгари Ўзбекистонга тегишли бўлган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти таркибига киритилди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукуматининг қарори қабул қилинди.

Tengrinews.kz 2002 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг биринчи президентлари ўзбек-қозоқ двлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги икки томонлама шартномани имзолаганини эслатиб ўтди. Унга асосан, Боғис қишлоғи ва бешта аҳоли пунктига эга Арнасой тўғони Қозоғистонга ўтказилган.

Хиёбон қишлоғи эса ҳукуматлараро комиссиясининг 2004 йилдаги баённомасига асосан қўшни давлат таркибига қўшилган.

Қозоғистон ҳукумати қарори билан 750 гектар майдонга эга Боғис қишлоғи Акжар қишлоғига ва 45,62 гектарлик Хиёбон қишлоғи — Сариағаш туманининг Куркелес қишлоғига қўшилди.