Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) вакили сайланди

Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) вакили сайланди

2021 йил 15 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 78-моддаси 16-банди ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан Феруза Эшматовани Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига сайлаш тавсия этилди. 

Мажлисда депутатлар савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг Феруза Эшматова номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига сайладилар.