Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм элчиси ўзбек халқига видеомурожаат йўллади
8.06.2020 10:14,  
964

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги туризм элчиси, машҳур “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем роли орқали танилган актриса Ли Ён Э ўзбек халқига видеомурожаат йўллади.

Видеомурожаатда Ли Ён Э коронавирус пандемияси асоратларини енгишга доир саъй-ҳаракатлар, шунингдек Сирдарё вилоятида Сардоба тўғонининг ёрилиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолат муносабати билан халқимизга қўллаб-қувватлаш сўзларини билдиради, дея маълум қилди Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов. 

“Қадрли, Ўзбекистон аҳли! Сизларга ҳеч қачон умидни йўқотмаслик ва мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишга куч-қувват тилайман! Тез кунларда Ўзбекистон телевидениесида намойиш этилувчи “Саимдан” сериали ҳам ҳаётда ҳар қандай қийинчиликлар бўлишига қарамай, умид ва шижоатни йўқотмасликка чорлайди. Умид қиламанки, бу ишонч сиз азиз ўзбекистонликларга ҳам яқин бўлади. Мен, ўз ўрнимда, чин қалбимдан имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга бориб, сизлар билан учрашишни интиқиб кутяпман”, - дейилади мурожаатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан