Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” танловига старт берилди
5.05.2020 23:16,  
279

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Гастрономик туризм ассоциацияси “Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” танловига старт берилаётгани ҳақида эълон қилади.

“National Geographic танловида энг яхши гастрономик йўналиш ғолиби сифатида эътироф этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бутунжаҳон туристик ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган #СаёҳатЭртага гастрономик кампаниясида қатнашмоқда. Буларнинг бари Ўзбекистонда гастрономик туризмни ривожлантиришга юқори даражада эътибор қаратилаётганидан дарак беради. “Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” танлови ҳам мана шундай ишларнинг мантиқий давоми сифатида соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшади дея умид қиламиз”, - дейди Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

“Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” лойиҳасига кўра, танловда иштирок этиш истаган кишилар ўз ҳудудларига хос бўлган қадимий, антиқа ва тобора йўқолиб бораётган камида 5 миллий таом (суюқ, қуюқ, пишириқ, ширинлик) рецептини тақдим этиши керак бўлади.

Иштирокчидан қуйидаги маълумотлар талаб этилади:

- таом, унинг тарихи ва муаллифи ҳақидаги қисқача маълумот ва қизиқарли фактлар;
- 5-6 кишилик порция учун керак бўладиган масаллиқлар рўйхати (килограмм, грамм, литр, қошиқ каби ўлчовлар билан);
- масаллиқларнинг қандай шаклда тўғралиши (кубик, сомонча, ҳалқасимон ва б.)
- таомни тайёрлаш жараёни аниқ кетма-кетликда ёзилиши;
- таомнинг мазали чиқиши учун муаллифдан қўшимча ва тавсиялар;
- фото ва/ёки видеолавҳа.

Танловнинг Республика босқичи ғолиблари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 1-ўрин учун 5 миллион сўм, 2-ўрин учун 3 миллион сўм ва 3-ўрин учун 2 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари, шунингдек Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциациясининг диплом ва сертификатлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Энг сара рецептлар “Ўзбекистоннинг ноёб таомлари” китобига сизнинг сулолангизнинг муаллифлик рецепти сифатида исм ва фамилиянгиз кўрсатилган ҳолда киритилади.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциациясининг расмий канали @gastrotourism_uz’га обуна бўлишингиз ва қайта алоқа боти @gastrotourismbot орқали рецептларни йўллашингиз керак бўлади.

Материаллар 2020 йилнинг 20 май кунига қадар қабул қилинади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан