Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари уч ойдан бери илк марта камайди
18.06.2022 09:07,  
68

Апрелда захиралар рекорд дарада кўпайган эди — 35,9 млрд доллар. Шу тариқа олтин-валюта захиралари 500 млн долларга камайди. 

Охирги марта захиралар февраль ойида 600 млн долларга камайган эди. 

Захиралар асосан олтин ва хорижий валютадан иборат. Май ойида иккаласи ҳам камайди:

  • валюта — 0,35 миллиард долларга (умумий 13,1 миллиард доллар);
  • олтин – 0,2 млрд долларга (умумий 21,1 млрд доллар).

Ўзбекистон захираларида 11,4 млн троя унция олтин бор. Май ойида бу кўрсаткич 0,3 млн троя унцияга кўпайган.

Олтин захиралари нима учун керак?

Оддий тил билан айтганда, бу суғурта, давлатнинг «хавфсизлик ёстиғи». Захиралар дунёнинг деярли барча мамлакатларида фавқулодда вазиятлар учун мавжуд.

Захиралар одатда юқори ликвидли, яъни тез сотиладиган активларда сақланади. Олтин ва хорижий валюта ушбу талабларга жавоб беради — улардан исталган вақтда қарз тўлаш ёки инвестициялар учун фойдаланиш мумкин.

2017 йилгача Ўзбекистон захиралари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинмас эди. Ўша йилнинг ноябрь ойида захиралар 26 млрдни ташкил этиши маълум бўлган. Ўшандан бери улар деярли 10 млрд долларга ўсган.

Захиралардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин ва ўрни қандай тўлдирилади?

Захиралардан турли мамлакатларда турлича фойдаланилади. Бу одатда тўлов баланси тақчиллигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенсиялар ўтказиш, миллий валюта курсини ушлаб туриш, ташқи қарзларни қоплаш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Захиралар мамлакатда қазиб олинган олтин, халқаро бозорга қимматли қоғозлар чиқарилиши, савдо баланси профицити ва бошқалар ҳисобига тўлдирилади.

Масалан, Ўзбекистонда захиралар, жумладан, ОКМК ёки НКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади. Олтин четга сотилганда мамлакатдаги захиралар ҳам камаяди.

35,4 млрд доллар — бу кўпми ёки кам?

Ривожланаётган мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам халқаро ташкилотлар уч ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлган захираларни сақлашни тавсия қилади.

35,4 млрд доллар ҳозир Ўзбекистонга 20 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етарли. Бундай кўрсаткич ишончли ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан