Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси сўнгги ярим йилда қарийб $1,5 миллиардга ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси сўнгги ярим йилда қарийб $1,5 миллиардга ошди

Июль ойи якунлари бўйича Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қолдиғи $1,3 миллиардга кўпайиб, 35,1 миллиардни ташкил этди.

Захиралардаги олтиннинг соф физик ҳажми 300 минг троя унциясига ёки 9,3 тоннага кўпайган.

Август ойининг бошига Ўзбекистон 11,8 млн троя унцияси ёки қарийб 367 тонна олтин захираларини жамлаган. Қайд этилишича, мамлакат июль ойида олтин экспортини амалга оширмаган.