Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?

Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?

Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16 миллион 386 минг 200 тани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 23,0 фоизга ёки 3,1 миллионтага ўсган.

Шундан аҳоли орасида 15,8 миллион абонент мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,3 фоизга ёки 2,9 миллионтага кўп.

Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида (3 550 600) ва энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида (441 400) қайд этилган.