Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги ташкил этилган корхоналар кўплиги маълум қилинди

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги ташкил этилган корхоналар кўплиги маълум қилинди

Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 27 709 та янги корхона ва ташкилотлар тузилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3625 тага кўп бўлиб, ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони қуйидагича қайд этилган:

  • Тошкент шаҳри – 4692 та;
  • Қашқадарё вилояти – 3128 та;
  • Самарқанд вилояти – 2473 та;
  • Тошкент вилояти – 2418 та;
  • Фарғона вилояти – 2202 та;
  • Наманган вилояти – 1792 та;
  • Бухоро вилояти – 1765 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1727 та;
  • Андижон вилояти – 1599 та;
  • Хоразм вилояти – 1318 та;
  • Қорақалпоғистон – 1336 та;
  • Жиззах вилояти – 1283 та;
  • Навоий вилояти – 1242 та;
  • Сирдарё вилояти – 734 та.

Шунингдек, республикада  2021 йил январь–март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги ташкил этилган корхоналар сони маълум қилинган:

  • савдода – 9095 та;
  • саноатда – 5614 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 4561 та;
  • қурилишда – 1851 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 1522 та;
  • ахборот ва алоқада – 704 та;
  • ташиш ва сақлашда – 671 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда – 447 та;
  • бошқа соҳаларда – 3244 та.

Бундан ташқари, республикада 2021 йил январь–март ойларида жами (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги ташкил этилган корхоналар сони 27 709 тага етган. Йиллар кесимида дастлабки уч ой давомида янги ташкил этилган корхоналар кўрсатгичи ҳам келтирилган:

  • 2018 йил – 15 495 та;
  • 2019 йил – 31 593 та;
  • 2020 йил – 24 084 та;
  • 2021 йил – 27 709 та.