Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сезиларли даражада пасайди
21.11.2022 08:19,  
70

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сезиларли даражада пасайиб, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, 32,3 миллиард долларни ташкил этди. 

Бу кўрсаткич октябрь ойи билан солиштирилганда 1,1 миллиард долларга камайган. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда

Ҳисоботда келтирилишича, октябрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 12,5 миллион троя унсиядан 12,8 миллион трояга ошган бўлса, қиймати 20,977 миллиондан 21,06 миллион долларга кўтарилган. 

Бундан ташқари, захира активлари таркибидаги хорижий валюта миқдори октябр ойида 11,5 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 1 ноябрь ҳолатига кўра, 1,2 миллиард долларга камайиб, 10,2 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 2,82 миллиард долларга ёки 8,04 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1638,85 долларгача пасайишининг таъсири 2,06 миллиард долларни ташкил қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан