Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари январь ойидан буён илк бор ўсди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 май ҳолатига кўра 34,1 млрд долларни ташкил қилди, дея маълумот бермоқда Марказий банк. Бу апрель ойига нисбатан 1,5 млрд долларга кўпдир.

Маълумот учун, 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг соф халқаро олтин-валюта захиралари 32,6 млрд долларни ташкил этган эди.

Захиралар январь ойидан бери биринчи марта ўсишга эришди. Бунга асосий сабаб олтин нархининг тушишдан тўхтагани бўлди. 

Захирадаги олтинларнинг умумий миқдори эса 9,5 тоннага ошиб, 11,2 млн унциядан — 11,7 миллионга етди.

Маълумот учун, захиралар мамлакат учун “хавфсизлик ёстиғи” ҳисобланади ва улар ташқи таъсирларга қарши буфер вазифасини бажариб беради. Амалдаги захиралар 20 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етарли бўлиб, бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткичдан анча юқори