«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан янги ҳужжатли филм олинади

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан янги ҳужжатли филм олинади

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Россиянинг «Мастерская» кинокомпанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон. Янгиланаётган тарих» ҳужжатли фильми устида ишламоқда. Бу ҳақида агентлик телеграм тармоғидаги нашри орқали хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 ноябр куни «Ўзбекфильм» киностудиясига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси юзасидан суратга олинаётган ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади. Унда юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм ижодкорлари жорий йилнинг февраль ойида тасвирга олиш ишлари билан Тошкент шаҳрига ташриф буюришди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, «Мастерская» кинокомпанияси Россиянинг энг йирик ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқарувчи ташкилоти ҳисобланади. Кинокомпания томонидан ишлаб чиқарилган фильмлар «ОРТ» ҳамда «Россия» телеканаллари орқали намойиш этиб борилади.