“Ўзбекконцерт” директори ишдан кетди

“Ўзбекконцерт” директори ишдан кетди

2020 йилнинг 10 июнь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилдан буён Муассасага раҳбарлик қилиб келган Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Джамалдинов Алишер Худайбердиевич вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.