«Ўзбекконцерт»га янги раҳбар тайинланди

«Ўзбекконцерт»га янги раҳбар тайинланди

Foto.Xalq so'zi

Узаков Жамолиддин Эркиновични Маданият вазирлигида Ижро аппарати раҳбарлиги билан бир аснода «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

«Турли масалаларда ўз шахсий фикрига эга эканлигини, асосийси, жамоа аҳиллигини таъминлашда, бир мақсад йўлида муштарак қилишда, ўз ишига жиддий ёндашган ҳолда принципиал позициядан туриб муассасанинг олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатишини инобатга олиб Узаков Жамолиддин Эркиновични вазирликда Ижро аппарати раҳбарлиги билан бир аснода «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинладик», дейди вазир.