“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари Татаристондаги “Kazan Expo” Халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда (фото)

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари Татаристондаги “Kazan Expo” Халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда (фото)

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида 2021 йил 31 август кунидан 2 сентябрга қадар “Kazan Expo” Халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтадиган Россия нефть ва газ саноатининг энг йирик халқаро тадбирларидан бири - Татаристон нефть ва газ-кимё форуми ўз ишини бошлади.

Тадбир Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг ташаббуси ва иштирокида Татаристон Республикаси Саноат ва савдо вазирлиги, Татаристон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги, Давлат бошқаруви, Рақамли ривожланиш вазирлиги, Татаристон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Татаристон Республикаси қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги, Татаристон Республикаси транспорт ва йўллар вазирлиги, “Татнефтехиминвест-холдинг” ОAЖ, “Татаристон Республикаси Фанлар академияси” давлат илмий бюджет муассасаси, “Казанская Ярмарка” ОAЖ ва “Казань Экспо” нотижорат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилди.

Йирик бизнес дастур ва Халқаро “TatOilExpo” кўргазмаси режалаштирилган ушбу кўргазмада Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

Россия ва Марказий Осиё нефть-газ саноати етакчи мутахассисларининг экспозицияларини бирлаштирган ушбу Халқаро кўргазмада газ ва нефть ускуналари ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилари, нефть корпорациялари ва холдинглари, нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш корхоналари, нефтга хизмат кўрсатиш ҳамда қидирув компаниялар қатнашмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ, Иннополис университети нефть ва газ технологиялари маркази, Сколковский фан ва техника институти, “Идея” инновацион ва ишлаб чиқариш технопарки, “ХК Кама-Тракс” МЧЖ, “ПК ПОЛИГРAН” МЧЖ, “Торгово” МЧЖ, “МТЗ-Татаристон ишлаб чиқариш компанияси”, “Синергия Технология” МЧЖ, Татаристон Республикаси “Фармедполис” тиббий саноат парки, “Казанский завод синтетического каучука” AЖ, “Эко-транс” МЧЖ, “Трейд Инжиниринг” МЧЖ, “ПРОМТЕХ”, Машинасозлик кластери, ЕИЗ “Иннополис”, “Завод Сокол” МЧЖ, Куйбишевская темир йўли – “Россия темир йўллари” AЖ филиали, “Қудуқларни ишлатишнинг янги технологиялари” МЧЖ НПО ва шу каби бошқа компаниялар ўзларининг ишлаб чиқариш имкониятлариеи намойиш этмоқда.

Ушбу тадбирга ташриф буюрган Татаристон президенти Рустам Минниханов Ўзбекистон томонининг кўргазмалари билан танишиб чиқди ва ўз навбатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси билан нефть-газ соҳасида суҳбатлашди.

Ушбу Форум давомида Россиянинг ёқилғи-энергетика комплексининг ривожланишини муҳокама қилиниши баробарида, суюқлик ва газлар оқими тезлиги, унинг миқдорини ўлчашни метрологик қўллаб -қувватлаш, саноат экологияси, геодезия ҳамда геоинформацион тизимларнининг долзарб масалалари кўриб чиқилмоқда.

Таъкидлаш керакки, 1 сентябрь куни Бизнес дастури доирасида CREON Conferences томонидан “Казань Экспо” нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Полеолефинлар 2021” XVIII халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, тадбир давомида Россия полиолефин бозори қандай ривожланиши ҳақида муҳокамалар ўтказилади.

Конференциянинг асосий мавзулари:

• жаҳон ва ички полиолефин бозорларининг аналитик таҳлилий шарҳи;

• нархлар ўйнаши - бозор нархларини ушлаб туришнинг мумкин бўлган механизмлари;

• Россия Федерацияси ва МДҲ давлатлари ҳудудида янги лойиҳаларни кўриб чиқиш;

• полиетилен ва полипропиленни иккиламчи қайта ишлаш;

• полиолефинлар бозорини қайта йўналтириш: истиқболли истеъмол сегментлари.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати