“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Қашқадарёдаги қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва лойиҳалар ҳолати ўрганилди

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Қашқадарёдаги қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва лойиҳалар ҳолати ўрганилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб, конлар ҳамда қудуқларда табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ҳамда ва янги лойиҳалар ижроси жойида ўрганилмоқда.

Жамиятга тегишли конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларни ўрганиш мақсадида Шўртан бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Биринчи навбатда бошқармада углеводородлар захирасини ўстириш бўйича олиб борилаётган ишлар, “Шўртан” кони қудуқларидан табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишлатиш қудуқларини ишга тушириш, қудуқларни капитал таъмирлаш йўналишларида амалга оширилаётган геолого-техник тадбирлар ижроси билан танишилди.

“Шўртан” конида углеводородлар захирасини ўстириш бўйича ўтказилган 3D сейсмика-геофизика ишлари асосида “Шўртан” конининг қуйи “терриген-юра” қатламларининг истиқболлигини баҳолаш мақсадида 2021 йил декабрь ойида бурғилаш ишлари бошланган “Шўртан терриген-1” қудуғида олиб борилаётган ишларини кўздан кечирди.

Масъул ташкилоти раҳбари ва тегишли департамент бошлиқлари билан бурғилаш ишлари ҳолати муҳокама қилиниб ишларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан белгиланган кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати таҳлилий ўрганилди.

Айнан ушбу бошқармада 2-чоракда 9 та ишлатиш қудуқларини ишга тушириш, 52 та қудуқда таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бир қаторда, кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқилди.

Ҳаммамизга маълумки, “GTL” заводидаги ва “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида кўзда тутилган ташқи инфратузилма объектларидан бири ҳисобланган “Шўртан” Бош Иншоотидан - Газ кимё мажмуасигача диам. 1020 мм 33 км узунликдаги янги газ қувурини қурилиш монтаж ишларига “старт” берилган эди.

Бошқарув раиси томонидан лойиҳа асосида газ қувури қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида зарур қувур арматуралари, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича бошқарма раҳбарияти ҳамда масъул департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

Газ қувурининг қурилиш лойиҳа ҳужжатлари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш монтаж ишларига пудратчи ташкилот сифатида “Нефтгазмонтаж” МЧЖ жалб этилган, бугунги кунда 10,0 км газ қувури ташиб келтирилган, 7,5 км газ қувури монтаж қилинган бўлиб, ишлар давом эттирилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Қашқадарёдаги табиий газ қазиб чиқарилиши ҳамда ишлаб чиқарилиши ҳолатининг ўрганилиши давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати