Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ректори билан музокаралар ўтказди
26.10.2021 15:58,  
24

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилнинг 16 июнь куни бўлиб ўтган олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Давлат раҳбари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисига бир қатор топшириқлар берилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўқитувчиларнинг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратиш мақсадида ҳамда нефть-газ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 24 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев И.M.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети ректори, прфессор В. Г. Мартинов билан музокаралар ўтказди.

Ушбу учрашув В. Г. Мартиновнинг Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташрифи доирасида амалга оширилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти ва самарадорлиги таъкидланиб, кўп йиллик олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар доирасида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Республика нефть-газ тармоғи учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаб бергани қайд этилди. Ушбу олий ўқув юртини тамомлаган битирувчилар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида муваффақиятли фаолият юритиб, компания ривожига фаол ҳисса қўшишмоқда.

Учрашув чоғида томонлар ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш имкониятлари, хусусан, фаолиятнинг барча соҳаларида инновацияларни самарали амалга ошириш муҳимлигига эътибор қаратишди. Томонлар нефть-газ ишида таълим дастурларининг янги йўналишларини очиш ва технологик жараёнларни автоматлаштириш имкониятларини муҳокама қилишди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг октябрь ойида Қашқадарёга ташрифи чоғида вилоятда ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янгича тизимини жорий этиш бўйича ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга алоҳида кўрсатмалар берган эди.

Россия нефть ва газ олий таълим муассасаси ректори билан учрашув чоғида айнан давлат раҳбарининг ушбу топшириқларининг ижросини қамраб олувчи, “устоз-шогирт” тамойилини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ҳам ўз аксини топди. Бу борада абитуриентларни олий ўқув юртларига тайёрлаш мақсадида Қарши шаҳридаги ҳудудий тайёрлов бўлимларининг (ҲТБ) муваффақиятли намунасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти ҳудудларида ҲТБ очиш имконияти кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан углеводородларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш каби йўналишларни очиш таклифи берилди. Бундан ташқари, талабалар мукаммал билим олишлари учун Филиалда магистратура босқичини йўлга қўйиш ҳамда соҳа билан боғлиқ бўлган олий таълим муассасаларининг биритувчиларини Университетда (Москва шаҳрида) мақсадли магистратура босқичида ўқитиш таклифи илгари сурилди.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан бугунги учрашувда соҳа учун рақобатбардош мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида, Филиални келгуси йилларда ривожлантириш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқиш борасида масъулларга топшириқ ва вазифалар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида Филиалнинг мавжуд кафедралари билан кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар бўйича мунтазам тарзда ҳамкорликда фаолият юритилмоқда.

Филиал талабаларининг ўқув-амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида “тажриба синов участкалари” ташкил қилинган. Бундай яратиб берилган шарт-шароитлар учун Филиал ректори “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисига миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март-май ойларида Филиалнинг 270 нафардан зиёд талабалари ўқув-амалий машғулотларини “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилган. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали талабаларини рағбатлантириш, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг стипендияси жорий этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан