Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва реконструкция ишлари ҳолатини ўрганди
16.09.2022 00:25,  
26

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан нефть ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар тўғрисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш майдончаларига ташриф буюрди.

Хизмат сафари доирасида мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди, заводнинг жорий фаолияти билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Бошқарув раиси Қоровулбозор шаҳридаги қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёни билан танишди. Асосий қўрилмалар кўздан кечирилди, бугунги кунга қадар қилинган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигида амалга оширилаётган ишлар жараёнидаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокамасига бағишланган сайёр йиғилиш ўтказилди. Унда объектларни ўз вақтида топширишни тезлаштириш бўйича ечимлар белгилаб берилди.

Шунингдек, йиғилишда GTL синтетик керосинини компонент сифатида жалб этиш натижасида “Jet А-1” авиаёқилғисини ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий масалалар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, таъкидлаш жоиз Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида GTL синтетик керосин компонентларини ишлаб чиқаришга жалб этиш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш” лойиҳаси бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.

Бугунги кунда барча инфратузилма синтетик ёқилғини қабул қилишга тайёр, шунингдек “Jet А-1” авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш учун тайёр маҳсулот даражасига етказиш бўйича тўлиқ дастур ишлаб чиқилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси бошчилигида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва республика аэропортларини авиация ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида синтетик ёқилғиларни жалб этиш лойиҳасини амалга ошириш учун ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Маълумот учун: жаҳон тарихида илк бор, “Uzbekistan GTL” заводида халқаро стандарт (ASTM D-7566) ва техник талабларига мос бўлган синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

“Uzbekistan GTL” заводи томонидан IAТA, ASTM International, Def Stan халқаро ташкилотларининг авиация ёқилғиси учун хом ашё сифатида GTL керосинини синтетик компонент сифатида фойдаланишга рухсат этилганлиги тўғрисида ижобий хулосалар олинган.

Республиканинг авиация ёқилғисига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун авиация керосинини, яъни ярим синтетик ёқилғини етказиб бериш ҳажмини оширишни талаб қилади.

Шунингдек, ташриф доирасида “Нефтчи” шаҳарчасининг маданият саройида жойлашган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг тарихи ва ютуқларини ўзидан мужассам этган корпоратив музейининг очилиши бўлиб ўтди. Уни тантанали равишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев ва завод директори А.Фозилов очиб берди.

Музейда завод ҳақида жуда кўп маълумотлар, шунингдек, видео интервьюлар ва биографик материаллар мавжуд.

Музей инсталляциясидан бирида корхонанинг технологик ускуналари имитациясининг бир қисмини кўриш мумкин. Бу завод жамоаси ғоялари билан яратилган ижодий ва қизиқарли элемент.

Ушбу музей завод префессионал жамоаси томонидан яратилган бўлиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қизиқарли лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан