“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси томонидан Шўртан конидаги геологик излов-қидирув, газ қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси томонидан Шўртан конидаги геологик излов-қидирув, газ қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини жойида ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Бошқарув раиси белгиланган режани бажарилиши ҳамда янада яхшироқ натижага эришиш учун барча қурилмаларни барқарор ишлаши, қурилмаларини модернизация қилиш лойиҳаларини ҳолати билан танишди.

Шунингдек, амалга оширилаётган геология-қидирув ишларининг ҳолати муҳокама қилиниб, “Шўртан” конининг энг қуйи қатламларини ўзлаштириш мақсадида янги “Терриген-1” юра қудуғини бурғилашга тайёргарлик жараёнлари ўрганилди.

Таъкидлаш керакки, 2021 йилда “Шўртан” кони ҳудудида “3D” сейсмик-қидирув ишлари олиб борилди ва коннинг имкониятлари синчковлик билан ўрганилди. Натижада, 300 дан ортиқ қудуқларнинг маълумотлари таҳлил қилиниб, комплекс рақамли моделлаштириш асосида янги “Терриген-1” қудуғини бурғилаш учун асос яратилди.

“Шўртан” кони ҳудуди тарихда илк бор 4750 метр қуйи терриген қатламигача тушилади ва шу чуқурликка қадар бурғилаш ишлари амалга оширилади. Бошқарув раиси бу ўта муҳим вазифа эканлигини барча англаши кераклиги ҳамда бунинг учун зарур чоралар кўрилишини билдирди.

Углеводородларнинг янги захираларини ўстириш ҳамда ишга туширилиши режалаштирилаётган “GTL” заводини хомашё базасини билан таъминланиши бўйича кўрсатмалар берилди. Бошқарув раиси томонидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва 2022 йилда ҳам бурғилаш ишларини давом эттириш, қудуқларни ишга тушириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари, пудратчи ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.

Ишнинг сифатли ташкил этилиши ҳамда чора-тадбирларнинг белгиланган муддатда бажарилишиучун “Ишчи гуруҳ” аъзолари, департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассисларига алоҳида вазифалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 9,0 млрд куб метр, шундан декабрь ойида - 775,9 млн куб метр табиий газ қазиб чиқариш белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати