“Ўзбекнефтгаз”: “Газпромбанк” билан ўзаро ишонч ва мустаҳкам дўстликка асосланган ҳамкорлик йўлга қўйилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз”: “Газпромбанк” билан ўзаро ишонч ва мустаҳкам дўстликка асосланган ҳамкорлик йўлга қўйилди (Фото)

Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва албатта бунда чет эл капитали жалб қилинаётгани ҳамда йирик лойиҳаларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга, нефть-газ саноати ҳам иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири сифатида алоҳида ўрин эгаллаб, мамлакат аҳолиси ва корхоналарини энергия ресурслари, хомашё билан таъминлаб келмоқда.

Ёқилғи-энергетика соҳасида муҳим ўрин тутувчи “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан йиллик 34 миллиард куб метр табиий газ (мамлакатдаги умумий ишлаб чиқаришнинг 65%дан ортиғи) ва 1,5 миллион нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганини алоҳида таъкидлаш керак.

Лойиҳаларни амалга оширишда хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб қилмасдан қўйилган мақсадларга эришишнинг иложи йўқ. Бу йўналишда компания кўплаб халқаро молия институтлари ва инвесторлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Жумладан, Россиянинг энг йирик универсал банкларидан бири бўлган ва Марказий ҳамда Шарқий Европадаги банклар рўйхатида хусусий капитали бўйича етакчи ўринни эгаллаган “Газпромбанк” билан муваффақиятли фаолият борасида алоҳида таъкидлаш керак. Банк компаниянинг асосий лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этаяпти.

Бошқарув раиси Андрей Акимов бошчилигидаги банк раҳбарияти, шунингдек, Бошқарув раиси ўринбосари Алексей Матвеев ва Алексей Белоус, Ўзбекистондаги корхоналар билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб, айнан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳам ўзаро манфаатли битимлар тамойилларига асосий эътибор қаратилган.

Бугунги кунда “Газпромбанк” билан ҳамкорлик доирасида стратегик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қарийб 1,1 миллиард доллар миқдорида банк кредити жалб қилинган.

Шундай қилиб, 2017–2021 йиллар учун углеводородлар ишлаб чиқаришни ошириш дастури доирасида банк ҳозиргача бурғилаш, қудуқларни таъмирлаш ва углеводородлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган технологик объектларни қуриш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун қарийб 675 млн доллар миқдорида кредит маблағлари ажратди.

Дастур бошлангандан буён 296 та қудуқ қурилиши тугалланди, 328 та мавжуд қудуқ капитал таъмирланди, “Ғарбий” конида блок-модулли қудуқ компрессор блоки, “Сомонтепа”, “Учқир”, “Алан”, “Зеварда” конларида сиқув компрессор станциялари (СҚС), шунингдек, “Арслон” конида газни комплекс тайёрлаш қурилмаси ишга туширилди, “Денгизкўл” ва “Жанубий Тандирча” конларида СҚСнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Дастур натижасида, 2030 йилгача табиий газ қазиб олишни 100,0 млрд куб метрга, газ конденсатини эса 1,5 млн тоннагача оширишга эришиш кутилмоқда.

Дунёдаги йирик корхоналар рўйхатида (йўналиши бўйича) 6-ўринда эътироф этиладиган “Шўртан газ-кимё мажмуаси” тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида Хитой, Россия ва Корея банкларидан 2,3 млрд доллар миқдорида кредит маблағлари, жумладан, “Газпромбанк” дан олинган кредитлар – 120 млн долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Газпромбанк” молиявий маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатди: у лойиҳанинг молиявий моделини танлашда муҳим рол ўйнаган, Хитой ва Корея банклари билан музокараларда ва кредит шартномаларини тузишда фаол иштирок этган.

GTL лойиҳасининг мантиқий давомига айланган “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси” доирасида 280 минг тонна полиетилен, 100 минг тонна полипропилен ва 50 минг тонна пирол дистиллатни ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш учун 430 минг тонна миқдорида синтетик нафта қайта ишланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур лойиҳага киритилган капитал қўйилмалар ҳажми 1,8 миллиард доллардан ошади. “Газпромбанк”дан 300 миллион долларлик кредит олиш лойиҳани илғор молиялаштиришни таъминлаш ва узоқ муддатли ускуналарга буюртмаларни лойиҳалаштириш, жойлаштириш бўйича ишларни бошлаш имконини берди.

“Газпромбанк” билан ҳамкорлик кўп қиррали: асосий инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдан ташқари, Вячеслав Охотин бошчилигидаги банкнинг ихтисослашган бўлими ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизация қилиш учун юқори технологияли ускуналар сотиб олиш билан бир қаторда, корпоратив трансформациялар, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖни учун корпоратив кредит рейтингини олишни ташкил этиш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Бу йўналишда банкнинг ихтисослашган бўлинмаси – вице-Президент Юлия Трофимова раҳбарлигидаги рейтинг консалтинг маркази билан биргаликда - “Ўзбекнефтгаз” АЖ Fitch Ratings агентлигидан дебют кредит рейтингини ВВ- барқарор прогноз даражасидаги олиш жараёнидан муваффақиятли ўтди. Бу “Ўзбекнефтгаз” АЖга Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига мос иқтисодиётнинг реал секторидаги биринчи компания бўлиш имконини берди.

Дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан корпоратив рейтинг олиш ҳар қандай компания тарихидаги асосий босқичлардан биридир, чунки у компаниянинг шаффофлик даражасини кўрсатади, қарз капитали бозорларига кириш, инвесторлар базасини миқдорий ва сифат жиҳатидан кенгайтириш, халқаро компания бўлиш йўлидаги биринчи қадамларни қўяди.

Ҳозирги вақтда табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора -тадбирларни молиялаштириш учун “Газпромбанк” ва ВЭБ.РФ компанияларидан ЭКСАР суғурта қопламаси бўйича 500 миллион доллардан ортиқ кредитларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, икки компания ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан буён ҳам кенгайиб, жадал ривожланиб бораверади. Углеводородлар қазиб чиқаришни оширишга қаратилган геологик-техник тадбирларни, шунингдек нефть-газ саноатидаги бошқа истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш таклифи бўйича қатъий шартномалар мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати